Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, унинг инсон саломатлиги ва келажак авлодга таъсири мавзусида семинар ўтказилди
Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, инсон саломатлигига ва келажак авлодга таъсири, шунингдек, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, мавсумий касалликлар ва уларнинг профилактикаси юзасидан семинар машғулоти ўтказилди.
Машғулотга ташриф буюрган Тошкент шаҳар ИИББ поликлиникаси ва Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиалининг малакали мутахассислари томонидан, инсоният қаршисида турган энг катта муаммолардан бири бўлган гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, унинг зарарли таъсири, мамлакатимизда мазкур зарарли иллатга қарши олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, таъсир чоралари борасида батафсил маълумотлар берилди.