СПОРТСЕВАРЛАР УЧУН ТУРЛИ ЙЎНАЛИШЛАРДА МУСОБАҚА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Наманган вилояти Чуст туманидаги “Ватанпарвар” ташкилотида "Тинчлигимиз, тараққиёти ва фаровонлик учун" шиори остида олий таълим муассасалари талабалари, шунингдек, ўқувчилар ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида кўпкураш спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Наманган вилоят “Қўриқлаш” бошқармаси масъуллари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этишган мусобақа жамоавий тарзда ўтказилиб, унда вилоятдаги ёшлардан иборат 7 та гуруҳ ўзаро куч синашдилар.
Турникда тортилиш, қисқа масофага югуриш, тош кўтариш, камондан отиш ҳамда шахмат-шашка беллашувларида маҳорат, эпчиллик ва аниқлик каби сифатлар синовдан ўтказилди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.