Янгиликлар

16 Декабрь 2023

ЎҚУВЧИЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Миллий гвардия томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, куни кеча Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Навоий шаҳридаги Президент мактабида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашувларда иштирокчилар қувноқ стартлар, арқон тортиш, камондан отиш ҳамда стол тенниси турлари бўйича ўзларининг қандай куч ва маҳоратга эга эканликларини билиб олишди. Мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра ғолиб деб топилган ўқувчилар ва жамоалар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.