ҚЎНҒИРОТ ТУМАНИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш, уларнинг спортга бўлган қизиқишларини такомиллаштириш мақсадида спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.
Мана шу мақсадда куни кеча Қўнғирот туманлараро "Қўриқлаш" бўлими ходимлари орасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мусобақада 4 жамоа таркибида жами 30 дан ортиқ ходимлар иштирок этди. Ўтказилган мусобақа натижалари бўйича кучли жамоалар ғолиб бўлишга эришди ва уйин якунида муносиб тақдирланди.