Янгиликлар

18 Май 2023

СПОРТ ВА ЁШЛАР ДОИМО БИРГА

Наманган вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари томонидан “Спорт ва ёшлар доимо бирга” шиори остида тадбир ташкил этилди. Унда Наманган шаҳридаги маҳалларда истиқомат қилувчи йигит-қизлар жам бўлиб, ўз саломатликларини мустаҳкамладилар.

Камондан отиш ва от спорт турлари доирасида дастлаб эртамиз эгаларига тушунчалар берилди. Ана шундан сўнг ҳар иккала спорт турида ёшлари ўз маҳоратларини синаб кўрдилар. Иштирокчиларнинг аксарияти ушбу спорт турлари билан илк бора шуғулланишаётган бўлсаларда натижалар унчалик ёмон бўлмади.

Ҳар ким ўз имкониятидан келиб чиқиб баҳсларда фаол иштирок этишга ҳаракат қилди. Айниқса кутилмаган ва унутилмас таассуротларга бой ўтган от билан сайр ўқувчилар хотирасида узоқ вақт сақланиб қоладиган бўлди.