Янгиликлар

29 Октябрь 2024

Спортнинг таэквондо WTF тури бўйича мусобақа ўтказилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах минтақавий ўқув марказида Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари билан ҳамкорликда спортнинг таэквондо WTF тури бўйича Марказ бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа мактаб ўқувчилари, маҳалла ёшлари ҳамда БЎСМ спортчилари ўртасида ўтказилди. 10-14 ёш тоифасидаги ўғил-қизлар иштирокида бўлиб ўтган беллашувлар жуда қизғин тарзда ташкиллаштирилиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳаққоний баҳолаб борилди.
Чемпионатда иштирок этган спортчи ёшлар марказ бошлиғининг диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.