Янгиликлар

28 Октябрь 2024

Ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жисмоний соғломлигини мустаҳкамлаш мақсадида Миллий гвардия томонидан ўтказилган спорт тадбири

Бугунги кунда ёшларни жисмонан соғлом, маънан етук ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда, Миллий гвардия Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан таълим муассасалари билан ҳамкорликда тизимли равишда маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Куни кеча ана шундай тадбирлардан бири Наманган вилояти Муҳандислик-технология институтида бўлиб ўтди. Тадбир доирасида талаба ёшлар ўртасида футбол бўйича институт биринчилиги мусобақаси ташкил этилди. Мазкур мусобақа ёшларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш, жамоавийлик ҳиссини кучайтириш ва уларни соғлом турмуш тарзига йўналтиришга қаратилган бўлди.

Мусобақада институтнинг турли факультетларидан тузилган жамоалар иштирок этишди. Ўйинлар қизғин ва рақобатли кечди, ҳар бир жамоа ўз маҳорати ва жисмоний қобилиятини намоён қилди. Якунда эса ғолибларга эсдалик совғалари ва дипломлар тақдим этилди.