Янгиликлар

21 Май 2023

СПОРТ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Спортнинг ҳар қандай тури кишиларнинг саломатлигини мустаҳкамлаб, уларнинг чиниқиб, бақувват бўлишларига кўмакдош бўлади. Айниқса жисмоний тарбия билан доимий шуғулланиш ҳарбий хизматчилар учун жуда муҳим. Тошкент шаҳридаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларидан иборат 16 та жамоа иштирокида футбол мусобақалари ташкил этилди. Динамо жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг 32 спартакиада дастуридан ўрин олган ушбу спорт турида жамоавий бирдамлик, аҳиллик ва эпчиллик синовдан ўтказилди.
Ушбу жамоалар учун эпчиллик ҳам жамоавий бирдамлик ҳам бегона эмас. Улар ўз хизматлари давомида ушбу сифатлар билан кун давомида ҳамроҳ. Бироқ, ғалаба учун фақат шулар кифоя эмас. Бунинг учун тезкор ҳаракатлар билан бир қаторда зарбаларни тўғри йўналтира олиш қобилияти ҳам талаб этилади.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланадиган фурсат ҳам етди. Фахрли 3 ўрин Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимларига насиб этган бўлса, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг эпчил йигитлари 2 ўринга муносиб кўрилди.
Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларидан иборат жамоа шоҳсупанинг юқорисидан жой олди. Улар фахрли 1 ўринга муносиб кўрилди.