СПОРТ – САЛОМАТЛИК, ДЎСТЛИК ВА ЭПЧИЛЛИКНИ МУСТАҲКАМЛОВЧИ АСОСИЙ МАНБА
Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармасининг шаҳар ва туман "Қўриқлаш" бўлимлари томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Ёш гвардиячи" ҳарбий-спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилмоқда.
Мусобақаларда ўқувчи-ёшлар камондан отиш, югуриш, сафда юриш ва бошқа бир қатор шартларда ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди. Шу кунга қадар вилоятнинг бир неча туманларидан ҳам беллашувларнинг ҳудудий босқичи ташкил этилди.
Ўқувчи-ёшларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган ҳарбий спорт мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Вилоятда “Ёш гвардиячи” ҳарбий спорт мусобақасининг ҳудудий босқичлари давом этмоқда.