Янгиликлар

3 Апрель 2023

“СПОРТ – МЕНИНГ ДЎСТИМ” ШИОРИ ОСТИДАГИ МУСОБАҚАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

Йигит-қизларнинг интеллектуал салоҳиятини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, уларни чиниқтириш, саломатликларини мустаҳкамлаш ҳам муҳим жараёнлардан биридир. Ана шу мақсадда куни кеча Наманган вилоят “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари Янги Наманган туманидаги 86-умумтаълим мактабида “Спорт – менинг дўстим” шиори остида ўртоқлик учрашувларини ўтказдилар.

Туман ҳокимлиги ҳамда Халқ таълими бўлими масъуллари билан ҳамкорликда ташкил этилган мусобақаларда ўқувчилар турли йўналишларда беллашдилар.

Жамоавий ҳамда яккалик тарзида баҳсларга киришган спортсеварлар шахмат, стол тенниси, гимнастика каби спорт турларида куч синашдилар.

Шунингдек, этноспорт турларидан бири бўлган камондан отишда ҳам ёш мерганларнинг маҳорати синовдан ўтказилди. Ташкил этилган ушбу мусобақадаги ҳар бир йўналиш бўйича мактабда тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларда юзлаб ўғил-қизлар ўз саломатликларини мустаҳкамламоқдалар.