Янгиликлар

1 Июнь 2023

СПОРТ – ЖИСМОНАН ЕТУК ВА МАЪНАН БАРКАМОЛ ИНСОНЛАРНИ ТАРБИЯЛАШДА МУҲИМ ВОСИТА

Юртимиз келажаги бўлмиш ҳар бир ўсиб келаётган ёшларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллаши айни вақтда жамият ва давлатнинг доимий эътиборидаги устувор вазифа ҳисобланади. Ёшларни касб танлашга йўналтириш, жамиятда ўз ўрнини топиш эса муҳим аҳамият касб этади.

1 Июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами муносабати билан Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчилари иштирокида маданий-маърифий ва кўнгилочар, ҳамда спорт тадбирлар ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий девони, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти марказий кенгаши, Гулистон ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Ушбу тадбирда тарбияланувчилар учун 5 та муҳим ташаббус доирасида спортнинг мини-футбол, арқон тортиш, стол тенниси, кураш, камондан отиш ва шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб, ёшлар ўзаро беллашдилар.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси, пара спортчи қиличбозлик, ядро диск отиш бўйича спортчи ва мотиватор Муродбек Жигитов иштирокида давра суҳбати ҳам бўлиб ўтди.

Куннинг иккинчи ярмида тадбирнинг бадиий қисми ташкил этилиб, спорт мусобақаларида фахрли ўринларни қўлга киритган ва фаол иштирок этган тарбияланувчилар диплом ва қимматбаҳо совғалар, ҳамда кубок билан мукофотланди.

Тадбир давомида тарбияланувчиларни маданий хордиқ олишлари учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ашула ва рақс ансамбли санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.