СПОРТ БИЛАН ҲАМНАФАС ЁШЛАР – СОҒЛОМ КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИДИР
Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Чортоқ туман халқ талими бўлими ходимлари билан ҳамкорликда "Ёш гвардиячи" ҳарбий спорт мусобақасининг туман босқичи беллашувлари ўтказилди.
Унда мусобақанинг сектор босқичида ғолиб бўлган умумтаълим мактаблари ва 5-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиларидан иборат жамоалар иштирок этиб ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.
Мусобақа муросасиз баҳсларга бой бўлган тўрт шарт асосида ва кўтаринки руҳда ўтказилди.
Айниқса, камондан отиш орқали мўлжали аниқ нишонга олиш ва жабрланганларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш шартлари кўпчиликда қизиқиш уйғотди.
Беллашувнинг туман босқичи ғолиби 5-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати жамоаси бўлди. Мусобақа ғолибларига ташкилотчиларнинг эсдалик совға, медаль ва дипломлари топширилиши билан бирга вилоят босқичига йўлланмани ҳам қўлга киритишди.