РУҲИЙ БАРҚАРОРЛИК – ИШОНЧЛИ ҚЎРИҚЛОВНИ ТАЪМИНЛАШДА МУҲИМ ЖИҲАТЛАРДАН БИРИ
Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармаси хизмат психологлари томонидан Нукус шаҳарлараро "Қўриқлаш" бўлими ходимлари учун психологик тренинглар ўтказилди.
Шахсий таркибнинг руҳий барқарорлигини мустаҳкамлаш, улардаги турли руҳий зўриқишларнинг олдини олиш, шахслар билан муомалага киришганда мулоқот усуллари каби муҳим жиҳатларни ўз ичига олган ушбу тренингда асосий эътибор ходимларнинг эслаб қолиш қобилиятларини мустаҳкамлаш, осон ва самарали муомалага кириш усулларига қаратилди.
Шунингдек, “Дарахт”, “Осмон” каби номланган тренинг машғулотларида ходимларнинг зукколиклари ҳам синаб кўрилди.