Янгиликлар

19 Октябрь 2023

ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК СИНФЛАРИ БИЛАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан Поп туманида жойлашган 1-сонли мактабининг Миллий гвардияга ихтисослаштирилган синф ўқувчилари билан Чавандозлар мактаби, Ўзбекистон ёшлар маркази, вилоят тарихи ва маданият давлат музейига саёҳат ташкил этилди.
Мазкур саёҳат давомида ўқувчилар музейда жойлашган турли хил мавзусидаги экспонатлар, асори атиқалар билан танишиб, Наманган вилоятининг бой маданий тарихи ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишди.
Шундан сўнг чавандозлар мактабига ҳам саёҳат ташкил этилиб, мутахассислар томонидан қорабайир зотли отларни парвариши, яшаш тарзи ва от спортининг турли йўналишлари ҳақида маълумотлар бердилар.
Тадбир якунида ўқувчилар Ўзбекистон ёшлар маркази ҳамда "Қўриқлаш" бошқармасига ташриф буюриб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
Бундай тадбирларни ташкил қилиниши ўқувчи ёшларга ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда муҳим ўрин тутади ва бу ўз навбатида Миллий гвардияга бўлган қизиқишларини янада орттиради.