Аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш мақсадида ҳудудларда қон қуйиш станциялари мутахассислари томонидан донорлик акциялари ўтказиб келинмоқда.
Аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш мақсадида ҳудудларда қон қуйиш станциялари мутахассислари томонидан донорлик акциялари ўтказиб келинмоқда.
Навбатдаги беғараз ёрдам Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан ўтказилди. Унда ходимлар беғараз қон топшириш акцияда иштирок этиб, бемор қалбларга ёрдам бериш, ўзгалар ҳаётини сақлаб қолишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди.
Мунтазам ташкил этиб келинаётган “Мен донорман” акциясида донорлар сафи кун сайин кенгайиб бормоқда. Бу ҳам бўлса мутахассисларнинг беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш борасида олиб бораётган саъй ҳаракатларининг натижасидир.