Янгиликлар

1 Июнь 2025

Ходимлар ижтимоий ҳимояси – доимий эътиборда

Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тизимда хизмат қилаётган ходимларнинг оилавий шароити ва муаммоларини ўрганиш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шу мақсадда, байрам муносабати билан раҳбарият ва мутасаддилар томонидан ходимларнинг яшаш хонадонларига ташрифлар буюриб, уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлар ўтказилди, мавжуд муаммолар ва эҳтиёжлар ўрганилди.

Ташрифлар давомида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг муаммоларини аниқлаш, якка тартибда ишлаш орқали уларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш, шунингдек, аниқланган муаммоларни комплекс ва манзилли ҳал қилиш, саломатликларини тиклашларига кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга вазифалар белгиланди.

Ватанимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида хизмат қилган ходимларнинг фарзандларига, ота-оналарига жуда катта миннатдорчилик билдиришди. Ҳалок бўлган ходимларнинг хотираси яна бир бор ёдга олинди, шу билан бирга хизмат вақтидаги хотиралар хотирланди. Уларнинг фарзандларига эса совғалар топширилди ҳамда байрамона кайфият улашилди.