Ходимлар экология ва атроф-муҳитни асраш ҳамда табиатимизни кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этишмоқда
Кўчат экиб, боғ яратиш – аждодларимиздан қолган қадриятларимиздан биридир. Шу боисдан ҳам давлатимиз раҳбарининг фаол ташаббуси ортидан юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ҳам экология ва атроф-муҳитни асраш ҳамда табиатимизни кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этишмоқда.
Хусусан, белгиланган ҳудудларда тут, гилос, каштан, акация, чинор сингари мевали ва манзарали дарахтлар ниҳоллари, сувсизликка чидамли, иқлимга мос бўлган қайрағоч, бодом, шунингдек одамлар кўнглига хуш ёқадиган ва ёқимли ифор таратадиган райҳон, лаванда, гултожихўроз, хризантема сингари гуллар экилмоқда.
Бугун ҳам мазкур ҳудудларни яшил маконга айлантириш мақсадида ҳар бир ҳарбий хизматчи ва ходимлар, маҳалла фаоллари миллий қадриятларимизни улуғлаган ҳолда келажак авлод учун яшил боғ яратиш мақсадида бирдамликда меҳнат қилишди. Ушбу боғлар келгусида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг энг намунали, энг баҳаво жойларидан бирига айланиши шубҳасиз.