Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари учун маданий ва тарихий жойларга саёҳат уюштирилди
Куни кеча Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари учун "Янги Ўзбекистон" боғи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мажмуа, “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасига каби маданий ва тарихий жойларга саёҳат уюштирилди. Ушбу тадбир шахсий таркиб учун республикамизнинг тарихи ва маданияти ҳақидаги билимларини ошириш, шунингдек, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун ажойиб имконият бўлди.
Сафар давомида ходимлар Ўзбекистон мероси ва анъаналарини яхшироқ тушуниб, таассуротлар билан ўртоқлашишди ва олинган маълумотларни келгуси ишларида қандай қўллаш мумкинлигини муҳокама қилишди.
Бундай тадбирлар нафақат маданий хабардорликни оширишга, балки жамоавий руҳни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Иштирокчиларнинг ҳар бири нафақат янги нарсаларни ўрганиш, балки тарихий хотиранинг келажак авлодлар учун аҳамияти ҳақида фикр юритиш имкониятига эга бўлди.