Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Республикамиз бўйлаб маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ҳамда фуқаролар осойишталигини таъминлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Республикамиз бўйлаб маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ҳамда фуқаролар осойишталигини таъминлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, "Хавфсиз ҳудуд", "Хавфсиз маҳалла" тамойиллари асосидаги ишлар доирасида Қорақалпоғистон Республикасидаги "қизил" тоифага киритилган маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, аҳолини тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларга замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан самарали фойдаланиш аҳамиятли жиҳатларини тушунтириш мақсадида Қўриқлаш бошқармаси, ИИБ ва "маҳалла еттилиги" билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.
Мазкур тадбирлар савдо марказлари ва кўп қаватли биноларнинг жойлашган ҳудудларида ташкил этилиб, ходимлар томонидан фуқароларга ҳаётимизга тадбиқ этилаётган замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан самарали фойдаланиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлаш, "ташвиш тугмаларини" ўрнатиш бўйича маълумотлар бериб ўтилди.
Тушунтиришлар мобайнида кўплаб объект ва хонадонлар қўриққа олишда кўрсатиладиган хизматлар, унинг фуқаролар учун фойдали томонлари тўғрисида айтиб ўтилиб, объектларга ишончли Қўриқлаш хизматини кўрсатишнинг самарали эканлиги ҳақида кўплаб маълумотлар бериб ўтилди.