Миллий гвардия Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари "Мен донорман" шиори остидаги хайрия қон топшириш акциясида қатнашишди
Бемор қалбларга ёрдам кўрсатиш мақсадида иштирок этаётган ходимлар бу каби тадбирларда мана неча йилдирки мунтазам равишда ўзининг беминнат хизматларини кўрсатиб келишмоқда.
Мазкур хайрия акцияси нафақат савобли ишлар йўлидаги эзгу амаллардан бири балки, қон бериб бориш ходимлар саломатлигини янада мустаҳкамлашга, ҳар бир беморнинг шифо топиши, ҳаётга бўлган умидини оширишга хизмат қилади.
Мунтазам ташкил этиб келинаётган “Мен донорман” акциясида донорлар сафи кун сайин кенгайиб бормоқда. Бу ҳам бўлса мутахассисларнинг беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш борасида олиб бораётган саъй ҳаракатларининг натижасидир.