Ходимлар Абу Муин Насафий мажмуасини зиёрат қилиш учун ташриф буюришди
Биламизки, инсон зиёратгоҳларга бориб, зиёрат одобларига амал қилган ҳолда ўтган аждодлар руҳини хотирласа, уларнинг ҳаққига дуо қилса, катта савобларни қўлга киритади. Ўтган аждодлар ётган табаррук жойларини зиёрат қилишнинг эса тарбиявий аҳамияти каттадир. Чунки аждодларимиз руҳини хотирласак, келажак авлодларимиз ҳам бизни хотирлашади.
Бугун айни мақсадда Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармасида хизмат олиб бораётган бир гуруҳ ходимлар Қарши туманидаги "Қовчин" маҳалласида жойлашган Абу Муин Насафий мажмуасини зиёрат қилиш учун ташриф буюришди.
Мутахассислар таъкидлаганидек, давлатимиз раҳбари Абу Муин Насафий асарлари бугунги кун учун ҳам ғоят аҳамиятли экани, уларни нашр қилиб, мазмун-моҳиятини ёш авлодга етказиш зарурлигини алоҳида таъкидлаган эдилар. Мана шу топшириққа биноан аллома Абу Муин Насафийнинг бугунги кунда ҳам долзарб аҳамиятга эга бўлган бир қатор асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, халқимизга туҳфа этилди.