Янгиликлар

9 Июль 2025

Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тарғибот тадбирлари ўтказилди

Жумладан, куни кеча Риштон тумани ҳудудидаги аҳоли ва тадбиркорлик объектлари билан "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида ташкил этилган тадбирлар давомида ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашни таъминлашда замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланишни тарғиб қилиш, фуқароларга Қўриқлаш хизмати афзалликларидан фойдаланиш, соҳага киритилаётган ўзгартиришлар ва яратилаётган қулайликлар борасида тушунчалар берилди.

Ўз объекти ёки хонадонини Қўриқлаш хизматига топширмоқчи бўлган фуқаролар ойлик тўловлар миқдори, техник воситаларга хизмат кўрсатиш тартиблари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Якунда эса ўз савдо дўконларини қўриққа топшириш истагини билдирган тадбиркорлар белгиланган тартибда аризалар қабул қилинди.

Бу каби тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.