Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари донорлик акциясида фаол иштирок этмоқда
Инсон ҳаёти энг улуғ қадрият. Уни асраш, бир инсонга умр бахшида этиш — ҳар қандай саховат ва жасоратдан устун туради. Шу маънода, “Донор бўлиб, кимнингдир ҳаётини сақлаб қолинг” шиори остида мамлакатимизда ўтказилаётган умумхалқ акцияси жамиятимизда бағрикенглик, ҳамдўстлик ва инсонпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамламоқда.
Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этишди. Улар ихтиёрий равишда донор сифатида қон топшириб, муҳтож инсонларга ҳаёт совға қилишдек савобли ишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Бундай акциялар, аввало, жамиятда бирдамлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиради. Шу билан бирга, тиббиёт муассасаларидаги қон захирасини бойитиб, фавқулодда ҳолатларда ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишига хизмат қилади.