Янгиликлар

5 Июнь 2025

Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари Андижон тарихи ва маданияти музейига ташриф буюрдилар

Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан маънавий-маърифий тадбирлар доирасида Андижон тарихи ва маданияти музейига ташриф уюштирилди.

Ташрифдан мақсад – ходимлар орасида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, юртимизнинг бой тарихи ва маданий мероси билан яқиндан таништириш, миллий қадриятларимизга бўлган ҳурматни оширишдан иборатдир.

Андижон шаҳрида жойлашган музейга уюштирилган саёҳат давомида ходимлар вилоятининг кўп асрлик тарихи, халқимизнинг урф-одатлари, анъаналари ва маданий мерослари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, музейда сақланаётган нодир экспонатлар, тарихий ҳужжатлар ва халқ амалий санъати намуналари уларда катта таассурот қолдирди.

Бундай маънавий-маърифий ташрифлар ходимларимизнинг билим ва дунёқарашини кенгайтириш, шу билан бирга хизмат фаолиятида янада фидокорона ишлашга руҳлантиришда муҳим аҳамият касб этади.