Янгиликлар

4 Декабрь 2024

"Қўриқлаш" хизмати ходимлари қон топшириш акциясида иштирок этишди

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан, Хоразм, Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри “Қўриқлаш” бошқармалари ходимлари "Бор меҳримиз сенга, болажон" шиори остидаги беғараз донорлик акциялари иштирок этишди.
Ходимлардан беғараз ёрдам сифатида олинган қон препаратлари, гематология бўлимларида даволанаётган беморларнинг саломатлигини яхшилашга йўналтирилади.
Эзгуликнинг ёрқин намунаси бўлган бу каби хайрия акцияларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, оғир хасталикларга чалинган беморларнинг соғлом ҳаётга қайтишларига ўз ҳиссаларини қўшишдан иборатдир.
Бу каби тадбирлар тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, бемор қалбларга ёрдам бериш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чорлаш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этади.