Янгиликлар

16 Апрель 2024

"ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ МУЗЕЙИГА ТАШРИФ БУЮРИШДИ

Инсонни миллий қадриятларга, бой тарихимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда музейларнинг алоҳида ўрни бор. Миллий маданиятимиз, бой тарихий меросларимизни ўрганиш мақсадида бугун Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари Педагогика институти қошидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейига саёҳат қилишди. Саёҳат давомида ходимлар ватанимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида қурбон бўлган халқимизнинг суюкли фарзандлари, уларнинг биз ёш авлодга қолдирган бой маънавий мероси ҳақида барча маълумотларга эга бўлдилар. Албатта, мазкур масканга ташрифдан ходимларимиз қатағон этилган ватандошларимиз хотирасини абадийлаштириш борасида сўнги йилларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш билан бирга уларнинг ижоди ва жасоратини ўрганишди.