"Қўриқлаш" хизмати ходимлари томонидан Қарши шаҳрида навбатдаги тарғибот тадбирлари ўтказилди
Мазкур тадбирлар давомида аҳоли орасида содир бўлиши мумкин бўлган мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш, аҳолининг моддий-товар бойликларни ишончли ҳимоялаш борасида "Қўриқлаш" хизматининг афзалликлари, мақсад ва вазифалари, шунингдек, соҳа ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар, хизмат кўрсатиш турлари ҳамда тарифлари юзасидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Тарғибот тадбирларида ўз хонадонларини қўриқловга топширмоқчи бўлган фуқароларимизнинг хизматни интеграллашган қўриқлов воситалари ҳақида батафсил маълумотлар берилиб уларнинг ишлар тартиби билан яқиндан тушунтирилди.