Янгиликлар

10 Июнь 2025

Ходимлар "Мен донорман" шиори остидаги навбатдаги хайрия қон топшириш акциясида фаол иштирок этишди

Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари "Мен донорман" шиори остидаги хайрия қон топшириш акциясида қатнашишди.

Бемор қалбларга ёрдам кўрсатиш мақсадида иштирок этаётган ходимлар бу каби тадбирларда мана неча йилдирки мунтазам равишда ўзининг беминнат хизматларини кўрсатиб келишмоқда.

Мазкур хайрия акцияси нафақат савобли ишлар йўлидаги эзгу амаллардан бири балки, қон бериб бориш ходимлар саломатлигини янада мустаҳкамлашга, ҳар бир беморнинг шифо топиши, ҳаётга бўлган умидини оширишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ҳам бу каби акцияда иштирок этди.
Республика қон қуйиш марказида ташкил этилган мазкур тадбир давомида иштирокчилар қон топшириш тадбирида ўз жонбозликлари билан иштирок этиб, бугунги кунда ўз дардига шифо кутиб, интизор ётган беморларнинг соғайишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.