Янгиликлар

25 Ноябрь 2025

Мамлакатимизда атмосфера ҳавосининг ифлосланишини олдини олиш ҳамда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида Қўриқлаш бўлинмалари ходимлари Давлат инспекторлари билан ҳамкорликда назорат тадбирларини ўтказишмоқда

Мамлакатимизда атмосфера ҳавосининг ифлосланишини олдини олиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида Қўриқлаш бўлинмалари ходимлари Давлат экология инспекторлари билан ҳамкорликда кенг кўламли назорат тадбирларини амалга оширмоқда.

Жумладан, Андижон вилоятида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирлари давомида атмосферага зарарли моддалар чиқарилишини меъёрдан оширган, экологик талабларни қўпол равишда бузган айрим фуқаролар ва корхоналар фаолияти аниқланди. Текширув натижаларига мувофиқ, қонунбузарликка йўл қўйганларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий чоралар кўрилди, жумладан жарималар қўлланилди ва камчиликларни бартараф этиш бўйича қабул қилинган топшириқлар ижроси назоратга олинди.

Қўриқлаш бўлинмалари фаолиятидаги бундай ҳамкорлик тадбирлари экологик хавфсизликни таъминлаш, тизимли назоратни кучайтириш ва табиат муҳофазасига қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.