Қатоғон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда "Мустақиллик" майдонига ташриф буюрилди
Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчиларининг дам олиш кунларини мазмунли ўтказишлари ҳамда уларни мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашган фидойи ота-боболаримизнинг амалга оширган буюк ишлари билан яқиндан танишишларини таъминлаш мақсадида Қатоғон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда "Мустақиллик" майдонида жойлашган Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлган ўзбек аскарларига бағишланган майдонга ташриф буюришлари таъминланди.
Ташриф давомида тингловчилар, музейда сақланаётган экспонатлари, тарихий ҳужжатлар, турли адабиётлар, қурол-аслаҳалар ва бошқа турдаги ноёб буюмлар, Улуғ Ватан уруши фронтларидан қайтмаган ўзбекистонлик аскар ва офицерларнинг исмлари билан яқиндан танишдилар.