Янгиликлар

15 Июнь 2025

ҚЎРИҚЛАШ БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИ БИЛАН ХУДОЁРХОН САРОЙИГА САЁҲАТ ТАШКИЛЛАНДИ

Қўриқлаш хизмати ходимларини мавжуд тарихий обидалар билан яқиндан таништириш ҳамда уларнинг дам олиш кунларини мароқли ўтказишларини таъминлаш мақсадида кенг қамровли ишлар мунтазам равишда олиб борилмоқда.
Хусусан, Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Қўриқлаш бўлими ходимлари учун тарихий обидаларга саёҳат ташкиллаштирилди.

Мазкур саёҳат давомида ходимлар Қўқон шаҳрида ўзининг бой тарихий ва маданий меросига эга бўлган, Худоёрхон ўрдасига ташриф буюришди.
Орадан қанча асрлар ўтса ҳамки мазкур тарихий ёдгорлик ҳали ҳануз одамларни ўзига оҳанграбодек жалб қилиб келмоқда. Ташриф давомида ходимларга мутахассислар томонидан Ўрда тарихи, унинг унинг жаҳон тарихида тутган ўрни, меъморчилиги, Қўқон хонлиги давридаги асори-атиқалар билан яқиндан таништириб чиқилди

Ушбу саёҳат давомида ходималар тарихий ёдгорлик ҳақида маълумот олиш билан бирга маданий ҳордиқ ҳам олишиб бир олам таассуротлар билан қайтишди.