Янгиликлар

11 Октябрь 2024

Ходимлар томонидан шаҳар-туманларда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари ўтказмоқда

Ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашни таъминлашда замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида Миллий гвардия Самарқанд ҳамда Фарғона вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган профилактик ишлар давомида фуқароларга "Қўриқлаш" хизмати афзалликларидан фойдаланиш, соҳага киритилаётган ўзгартиришлар ва яратилаётган қулайликлар борасида тушунчалар берилди.
Ўз объекти ёки хонадонини "Қўриқлаш" хизматига топширмоқчи бўлган фуқаролар ошлик тўловлар миқдори, техник воситаларга хизмат кўрсатиш тартиблари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Якунда ўз савдо дўконларини қўриққа топшириш истагини билдирган тадбиркорлар белгиланган тартибда аризалар қабул қилинди. Шу билан бир қаторда, кўп қаватли уйларнинг кириш қисмларига "Ташвишгоҳ уйчалари" ўрнатилди. Бу каби тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларда ўтказилмоқда.