Янгиликлар

4 Октябрь 2024

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олинди

Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи томонидан Андижон вилояти Шаҳрихон тумани "Янги Махалла" маҳалласида яшовчи оилаларнинг ҳолати ўрганилди ҳамда уларнинг эҳтиёжлари инобатга олинди. Оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва 8 бош хонаки товуқ паррандалари топширилди.
Шу билан биргаликда, уларни қийнаб келаётган мавжуд муаммолар ўрганилиб, ижрога қаратилди. Оилаларнинг аҳволини яхшилаш ва уларга самарали ёрдам кўрсатиш мақсадида керакли тадбирлар белгиланди. Бу ишларнинг давомида ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш ва муҳтож оилаларнинг ҳаёт сифатига эътибор беришга интилишимиз муҳим.