Янгиликлар

13 Июнь 2024

Миллий гвардия ходимлари “Мен донорман” шиори остидаги хайрия қон топшириш акциясида фаол иштирок этишди

Тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож беморларни, айниқса онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болажонларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, шунингдек, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари иштирокида “Мен донор!” акцияси ўтказилди.
Маълумки, инсонинг ҳаётини асраб қолиш кўпинча қон қуйиш жараёни билан боғлиқ бўлади, қон эса кимё лабораторияларида ишлаб чиқилмайди, у инсон организмидаги бебаҳо неъмат ҳисобланади.
Фақат яхши инсонларнинг ёрдами билангина оғир аҳволдаги беморларни ҳаётга қайтариш, уларнинг умрига умр қўшиш мумкин.
Мана шу эзгу ғоя ва мақсадлар йўлида марказ шахсий таркиби ва тингловчилари, қонга муҳтож бўлган беморларга ҳаёт бағишлаш ва уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ва савобли ишларда фаоли иштирок этдилар.