Янгиликлар

13 Июнь 2025

Ходимлар жаҳон операси дурдонасини томоша қилдилар

Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси томонидан ходимларни маънавий-маърифий юксалтириш, уларни миллий ва жаҳон санъати намуналаридан баҳраманд этиш мақсадида Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театрга ташриф уюштирилди.

Мазкур ташриф доирасида ходимлар жаҳон бастакорлик санъатининг ёрқин намояндаларидан бири, машҳур итальян композитори Жузеппе Вердининг “Травиата” номли операсини томоша қилдилар.

Ушбу опера санъат ихлосмандлари учун чинакам бадиий ҳодисадан баҳраманд бўлиб, унда классик мусиқанинг сеҳрли оҳанглари, маҳоратли ижрочиларнинг бадиий чиқишлари ва театр муҳитининг бетакрор гўзаллиги уйғунлашди. Тадбир иштирокчилари спектакль мобайнида чуқур эстетик завқ олдилар ва опера санъатининг нозик жиҳатлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

Ташриф якунида ходимлар ушбу маданий тадбирни юқори баҳолаб, бундай ташаббусларнинг ходимлар маънавий дунёсини бойитиш, жамоада соғлом муҳит яратиш ва юксак маданиятни шакллантиришдаги аҳамиятини алоҳида таъкидладилар.