Янгиликлар

11 Май 2025

Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари қадимги Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар, ёдгорликлар билан танишдилар

Самарқанд вилояти такрорланмас тарихий, маданий, меъморий мерос объектлари билан туристларни ўзига кенг жалб этадиган манзил ҳисобланади.
Куни кеча Қўриқлаш Департаменти ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун ер юзининг сайқали, ҳамиша боқий Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида, дастлаб, ходимлар Амир Темур мақбарасини зиёрат қилдилар. Шундан сўнг, Регистон ансамблидаги тарихий обидалар билан танишдилар. Бибихоним ва Ҳазрати Хизр масжидлари, Шоҳи Зинда ёдгорлиги, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Мирзо Улуғбек расадхонасини кўздан кечирар эканлар ушбу тарихий иморатлар аждодларимизнинг бунёдкорлигидан далолат эканлигига гувоҳ бўлдилар.
Кун давомидаги саёҳат ходимлар хотирасида узоқ вақт сақланиб, унутилмас таассуротларга бой бўлиб қоладиган бўлди.