Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар жадал билан олиб борилмоқда
Хабарингиз бор, республикамиз бўйлаб “Яшил макон” лойиҳасининг баҳорги мавсумига старт берилиб, маҳаллалар, кўп қаватли уйлар ҳамда марказий кўчалар атрофига турли кўчатлар экилмоқда ҳамда уларнинг парвариши таъминланмоқда.
Жумладан, Миллий гвардия масъуллари томонидан ҳам “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” шиори остида белгиланган ҳудудларда ушбу жараён узлуксиз ташкил этилиб, белгиланган ҳудудларда тут, гилос, каштан, акация, чинор сингари мевали ва манзарали дарахтлар ниҳоллари, шунингдек, сувсизликка чидамли, иқлимга мос бўлган қайрағоч, бодом каби кўчатларни экиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Ушбу саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад, халқимизга хос эзгу фазилатларни қадрлаш, эзгуликни ёшлар қалбига сингдириш, кўча ва маҳаллаларини янада кўркам кўринишга келтириш, табиатда яшилликни кўпайтириш, об-ҳавонинг тозалиги, иқлим мўътадиллигини сақлашга ҳисса қўшишдир.