Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан навбатдаги тарғибот тадбирлари ўтказилди
Республикамиз бўйлаб Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари мол-мулкларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Куни кеча бу каби тадбирлар “Соғлом ва хавфсиз юрт” тамойили асосида ташкил этилиб, аҳоли ҳамда юридик шахслар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди. Замонавий қўриқлаш ва сигнализация воситаларидан фойдаланишнинг афзалликлари, уларнинг хавфсизликни таъминлашдаги самарадорлиги юзасидан батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, Қўриқлаш хизмати фаолиятига жорий этилаётган янгиликлар, хизмат кўрсатиш жараёнларидаги қулайликлар ва техник янгиланишлар ҳақида ҳам кенг тушунтиришлар берилди.
Тадбирлар давомида ўз хонадони ёки тадбиркорлик объекти хавфсизлигини Қўриқлаш хизматига топширишни истаган фуқароларга ойлик тўлов миқдорлари, техник воситаларга хизмат кўрсатиш тартиби ва уланиш жараёни бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди.