МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМЛАРИГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
Янгиланиш ва яшариш, меҳр-мурувват, тинчлик ва эзгулик, миллий қадриятимиз рамзи – Наврўз айёми арафасида Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчиларининг навбатдаги битирув ҳамда қасамёд қилиш тадбири бўлиб ўтди.
Унда навбатдаги ўқув йиғинини тамомлаган Миллий гвардия ҳарбийлаштирилган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларига сертификатлар топширилди.
Тадбирда ўқув маркази раҳбарияти ва масъул ходимлар иштирок этиб ҳамда тингловчиларга зиммасидаги масъулиятли ва шарафли вазифани мукаммал адо этишда эгаллаган билим ва кўникмалари ўз самарасини беришига ишонч билдириб, сертификатларни тантанали равишда топширди.
Шунингдек, тадбирга Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Олтин калам" мукофоти совриндори Дилшод Ражабов таклиф этилиб, уз ижодларига оид, ватанпарварлик рухидаги шерлар ўқиб эшиттирилди.