Ҳамкорлик ва таълим!
Куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари учун ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида учрашув ташкил этилди. Ушбу тадбирнинг мақсади шахсий таркибнинг хизмат интизомини мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш бўйича хабардорликни оширишдан иборат бўлди.
Тадбирда вилоят Ҳарбий прокуратураси, ИИБ ЙҲХБ ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими масъуллари иштирок этдилар.
Уларнинг барчаси ўзларининг мутасадди вазифаларига қараб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, хизмат интизомини сақлаш, Йўл ҳаракати қоидаларининг аҳамияти ва музлама шароитларда хизмат автомобилларидан хавфсиз фойдаланиш тўғрисидаги мақсадга йўналтирилган маърузалар билан иштирок этдилар.