ҲАМКОРЛИК ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
Юртимизда жамоат хавфсизлиги, уй-жой ва мол-мулк дахлсизлиги, фуқаролар хотиржамлигини таъминлаш йўналишида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси самарали фаолият олиб бормоқда. Хориж тажрибаси асосида қўриқлаш соҳасида янги технология ва механизмлар амалиётга кенг тадбиқ этилмоқда. Мазкур йўналишда эса қатор хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари олиб борилмоқда.
Куни кеча, Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш департаменти бошлиғи полковник Шепелев Александр Святославович бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасида ҳар икки мамлакат вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди.