ХОДИМЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг муаммоларини ўрганиш, уларни жойида ижобий ҳал қилиш, ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул аввалида "Хотин-қизларга кўрсатиладиган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари ва улардан ҳимояланиш" мавзусида давра суҳбати ўтказилиб, мазкур давра суҳбатида мутахассислар оила аъзоларига тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шундан сўнг, масъул раҳбарлар томонидан аёлларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг мавжуд муаммолари атрофлича ўрганилди ҳамда масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Тадбир сўнгида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан фаол хотин-қизларга байрам совғалари топширилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: