Янгиликлар

14 Май 2024

“ВАТАНГА СОДИҚ ЁШЛАР” ЎҚУВ ЙИҒИНИ ЎТКАЗИЛДИ

Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида Қўшкўпир ва Шовот туманларида “Ватанга содиқ ёшлар” шиори остида йиғини ўтказилди.
Туманлардаги 250 нафар оталиққа олинган, уюшмаган ёшлар иштирокида Миллий гвардия Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси, ҳокимиятлар ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир “Ватан тақдирига барчамиз бирдек масъулмиз”, “Ватанпарварликни ўзимиздан бошлашимиз керак!” шиорлари остида бир олам таассуротларга бой тарзда ўтди.
Унда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишини ошириш учун тумандаги тегишли ташкилотлар иштирокида ўқув йиғини, давра суҳбати ва кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Спортнинг камондан отиш тури бўйича маҳорат дарслари ва "Қўриқлаш" бошқармасининг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ходимларининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ёшларда жуда катта қизиқиш уйғотди. Шу билан бирга китобхонлик тадбирлари ва меҳнат ярмаркаси ёшлар учун фойдадан холи бўлмади.
Ёшларни ҳарбий хизматга бўлган иштиёқини ошириш, қалбида юртга меҳр, садоқат туйғуларини янада жонлантириш мақсадида ўтказилаётган бу каби тадбирлар вилоятимиз ҳудуди бўйлаб давом этмоқда.