Янгиликлар

11 Июль 2025

Қўриқлаш хизмати фаолиятини янада такомиллаштиришга бағишланган ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигида ўтказилган ўқув-амалий семинарда бошқарманинг масъул ходимлари, Қўриқлаш бошқармаси, шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда бошқа ходимлар иштирок этди.

Дастлаб, масъул раҳбарларнинг Чуст туманида ИИБ ва Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан объектларни қўриқловга олиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди. Шундан сўнг, объектларни қўриқловга олиш бўйича яратилган “Чуст тажрибаси” бўйича соҳага татбиқ этилган замонавий илғор технологиялар ва янгича ишлаш тизими ҳақида семинар иштирокчиларига батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Семинар давомида масъул раҳбарларнинг таклифлари тингланиб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқаролар тинчлиги ва ҳудуд осойишталигини таъминлашда "Чуст тажриба"сини янада такомиллаштириш ҳамда барча ҳудудларда оммалаштириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.