Янгиликлар

15 Декабрь 2025

Қўриқлаш Департаментининг ҳудудий Қўриқлаш бўлинмалари ҳарбий-сафарбарлик йўналиши бўйича мутахассислари иштирокида ўқув-услубий йиғин бўлиб ўтди

Қўриқлаш Департаментининг ҳудудий Қўриқлаш бўлинмалари ҳарбий-сафарбарлик йўналиши бўйича мутахассислари иштирокида ўқув-услубий йиғин бўлиб ўтди.

3 кун давом этган ўқув йиғинида Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар ва Мудофаа вазирликлари ҳамда Департамент масъул ходимлари томонидан йиғин иштирокчиларининг жанговар, касбий, ҳуқуқий ва махсус тайёргарлик йўналишларида билимлари мустаҳкамланди.

Ўтказилган йиғин мутахассисларнинг хизмат вазифаларини самарали бажариш учун зарур бўлган асосий кўникмаларни тизимлаштириш ва мустаҳкамлашга ёрдам берди.