Янгиликлар

4 Март 2024

ЁШЛАР ЎРТАСИДА МИНИ-ФУТБОЛ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ

Тошкент ҳарбий прокуратураси ҳамда шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамкорлигида Олмазор туманидаги 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг мини-футбол тури бўйича "Ҳарбий прокурор кубоги" учун спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада 10 ва 11 синф ўқувчилари учта жамоага бўлинган ҳолда биринчилик учун ўзаро куч синашдилар.
Натижаларга кўра, биринчи ўрин "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи, иккинчи ўрин Чилонзор тумани 1-сонли касб-ҳунар мактаби, учинчи ўрин эса "Геофизика" маҳалласи мактаб ўқувчилари ғолиб бўлишди.
Мусобақа ғолибларига "Ҳарбий прокурор кубоги", медаль ва махсус совринлар тантанали равишда топширилди.