Йўлларда ҳаракатланиш маданиятини янада ошириш ҳамда Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалардан хабардор қилиш мақсадида семинар машғулоти ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш, йўлларда ҳаракатланиш маданиятини янада ошириш ҳамда Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалардан хабардор қилиш мақсадида семинар машғулоти ўтказилди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу машғулот давомида маърузачилар томонидан, сўнгги вақтларда содир этилган йўл транспорт ҳодисалари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, транспорт воситасида ҳамда пиёда ҳаракатланиш давомида алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, шунингдек, ёшларга Йўл ҳаракати қоидаларини болалик чоғидан ўргатиш лозимлиги борасида зарурий маълумотлар етказилиб, шахсий таркибнинг мавзуга оид қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.