«АЖДОДЛАР ИЗИДАН» ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИНИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан «Аждодлар изидан» интеллектуал ўйинининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Танловда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Божхона қўмитаси, Миллий Гвардия ходимлари ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари иштирок этишди.
Ўйин буюк саркардаларимизнинг жанг санъати, жамият ва давлат ҳаётида амалга оширган ижтимоий-сиёсий, бадиий, иқтисодий ва ҳарбий ислоҳотлари тўғрисидаги 4 та китоб асосида савол-жавоб тариқасида бўлиб ўтади.
Мусобақа якунига кўра Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармасининг “Амир Темур издошлари” жамоаси мусобақанинг энг фаол жамоаси деб топилди.
Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Эндиликда жамоалар республика миқёсида вилоят шаънини ҳимоя қилади.