Янгиликлар

25 Сентябрь 2025

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, шунингдек хизмат вақтида содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида профилактик давра суҳбати ўтказилди

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби иштирокида профилактик давра суҳбати ўтказилди. Тадбир жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашиш, шунингдек хизмат вақтида содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилди.

Мазкур тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар вакиллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирок этди. Сўзга чиққанлар коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида маърузалар қилдилар, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг ҳақиқий ҳолатларини акс эттирувчи видеороликларни намойиш этдилар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг касб этикаси ва ахлоқий принциплари масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир давомида ҳудудларда ўтказилган муваффақиятли профилактик тадбирларининг аниқ мисоллари кўриб чиқилди. Якунда эса шахсий таркиб билан ишлашни такомиллаштириш ва профилактика фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.