Янгиликлар

7 Сентябрь 2024

ШАХСИЙ ТАРКИБ УЧУН АМАЛИЙ СЕМИНАР ҲАМДА ТРЕНИНГ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Андижон давлат педагогика институти доцент психолог мутахассислари томонидан вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби учун амалий семинар ҳамда тренинг машғулотлари ўтказилди.
Шахсий таркибнинг руҳий барқарорлигини мустаҳкамлаш, улардаги турли руҳий зўриқишларнинг олдини олиш, шахслараро муомалага киришганда мулоқот усуллари каби муҳим жиҳатларни ўз ичига олган ушбу тренингда асосий эътибор ходимларнинг эслаб қолиш қобилиятларини мустаҳкамлаш, осон ва самарали муомалага кириш усулларига қаратилди.
Турли хил шароитларга мослашиш ва кўникма ҳосил қилиш, ходимларнинг хизмат фаолияти давомида касбий маҳоратини ошириш, олдинга қўйилган вазифаларни якдил, тез, осонроқ бажаришда ушбу тренинг машқларининг аҳамияти катта.